Қирғизистонда қабристонларнинг ягона лойиҳаси ишлаб чиқилади

102

Бу ҳақда давлат қурилиш агентлиги раҳбари Нурдан Орунтаев «Спутник» нашрининг ахборот марказида ўтказилган брифингда билдирди.

«Бундай нарса ривожланган мамлакатларда қўлланилади. Диний асосларимиз сақланиб қолади. Биз ҳаммасини худди шундай қиламиз. Биз буни содда ва қулай қилиб берамиз», — деди у.

Бундан ташқари, Орунтаев мамлакатдаги ёпиқ қабристонларни тиклаш зарурлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Садир Жапаров халқни марҳумни дафн этиш учун ортиқча маблағ сарфламасликка, қабр устига ҳайкал ўрнатмасликка чақирган эди.