Ўш: Мурдаш кўлидан қидирилган боланинг жонсиз танаси топилди

238
Иллюстратив сурат

Ўш вилоятининг Олой туманидаги Мурдаш сойидан олти ёшли боланинг жасади топилди. Бу ҳақда 5 июль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 июль куни соат 21:00 атрофида Lada русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб Мурдаш сойига тушиб кетган. Ҳайдовчи ва унинг олти ёшли ўғли машинада бўлган.

Маҳаллий аҳоли ҳайдовчини қутқариб қолган. Ва 5 июль куни болани қидириш бошланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жайил туманидаги Олтин қишлоғининг шимолий томонида жойлашган кўлга Volkswagen Jetta русумли автомобиль чўкиб, олти нафар гўдак ва ўсмир ҳалок бўлган эди.