МХДҚ: Жисмоний тарбия ва спорт академиясининг ректори билан икки ўқитувчиси ҳибсга олинди

204

Сурат: гумонланувчилар

Қирғизистон давлат жисмоний тарбия ва спорт академияси ректори 100 минг сом пул ундираётгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда 5 июль куни махсус хизмат хабар берди.

Маълумотларга кўра, ректор Охунбоев кўчасида жойлашган мазкур академия биносининг бир қисми учун ижара шартномасини узайтиришни талаб қилган.

Уларнинг қўшимча қилишича, ушбу факт бўйича махсус хизмат томонидан жиноят иши қўзғатилган ва ректор 4 июль куни маблағнинг бир қисмини олаётган пайтда ҳибсга олинган. Шунингдек, пул ўтказишда воситачи бўлган академиянинг икки нафар ўқитувчиси қўлга олиниб, вақтинчалик ҳибсга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.