Новқат туманида сел-сув тошқинидан кейин фавқулодда ҳолат режими жорий этилди

221

28 июнь куни соат 16:10 да кучли ёмғир туфайли Ўш вилоятига қарашли Новқат туманидаги Қулатов қишлоқ ҳукумати, Абшир-Ота қишлоғида сел юрди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Натижада иккита кўприк, ўнта электр симёғочлари қулаган. Шунингдек, ўнта уйнинг ҳовлиси сув остида қолган.

Исанов, Кўк-Жар, Абшир-Ота қишлоқдарида 9900 та уй мавжуд бўлиб, улардан 185 таси сой қирғоғида жойлашган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, яйловда дам олаётган етти кишини сел оқизиб кетиб, уларнинг беш нафарининг жасади топилди, икки кишини излаш ишлари давом этмоқда.

Хабар қилинишича, воқеа жойида президентнинг Ўш вилоятидаги биринчи ўринбосари, ФВВнинг Ўш вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва юзлаб қутқарувчилар бўлган. Қўшимча равишда яна юзта қутқарувчи етиб келган.

Оқибатда Новқат туманида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.