Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида кўп қаватли уйнинг деразасидан қулаб тушган 17 ёшли қирғизистонлик қизнинг ўлими бўйича изоҳ берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 26 июнь куни Олмаота шаҳридаги Сейфуллин кўчаси №31/50-да жойлашган уйда содир бўлган. Марҳум 7-қават деразасидан йиқилиб, оғир тан жароҳати олиб вафот этган. У Олмаотага шу йилнинг 21 май кунида борган.
Қирғизистоннинг Олмаотадаги консуллиги марҳумнинг жасадини ватанига олиб кетишга рухсат олди. Ҳозирда «юк 200» орқали Қирғизистонга жўнатиш ишлари олиб борилмоқда.