Меҳрибон автократ. Жапаров кампирободчиларга кутилмаган раҳм қилгани бўйича экспертлар нима дейди

361
Кампиробод ишининг фигурантлари оқлангандан кейин. Сурат: Гулжан Турдубаева / RFE/RL

Кампиробод иши бўйича сиёсий тутқунларнинг оқланиши кутилмаган бўлди, аммо ўйлаб топилиб, тўқилган жиноят ишида оқлов ҳукми чиққани асли қонуний кўриниш. Бу ердаги асл ажаблантирадиган нарса — Қирғизистонда фуқароларнинг эркинлиги бўғилаётганда Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарори умумий трендга зид келаётганида.

Чунки Кампирободни ҳимоя қилиб чиққанлар ТИЗОда ўтирган бир ярим йилдан ортиқ муддатда Жапаров-Ташиев режими юмшаб кетгани йўқ. Ўшандан бери ўйлаб топилган айблар билан Temirov Live’нинг 11 журналисти (аввалгилари билан бирга), публицист Олжобай Шакир, фуқаровий фаол Афтандил Жоробеков, оқин Аскат Жетиген, фаол Зарина Тўрўқулова, мухолифатчи Адахан Мадумаров қамоққа тушди. Айримлари озод қилинса, айримлари қамоқда, сиёсатчи Арстан Алай эса ТИЗОда осилган ҳолда топилди.

Ва тўсатдан, Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиев ўзларининг ташқи сиёсатдаги энг асосий ютуғи деб ҳисоблаган Ўзбекистон билан ер алмашишдан шубҳа қилганлар кутилмагандан оқланиб чиқмоқда.

Бундай кутилмаган меҳрибонликнинг сабаблари ҳақида турли фикр айтилмоқда. Бири судья Марат Сидиқов ўз хоҳишига кўра ҳукм чиқарди, энди бунинг учун уни ишдан олишади дейишади. Бошқалари бу судьянинг ўз қарори эмас дейишади. «Балки мен Қирғизистондаги судларнинг мустақиллигига у қадар ҳам кўзим етмайди, аммо менингча, судья бундай баҳсли иш бўйича мустақил, “маслаҳат олмасдан” қарор чиқара олмас эди», — дейди Халқаро тинчлик учун Карнеги фондининг эксперти Темур Умаров.

Ҳақиқатдан ҳам, агар туман судининг қарори ижро ҳукуматига ёқмай қолганда — прокуратура ва олий суд инстанциялари оқлов ҳукмини бекор қилиш учун бор кучини сарфлаган бўларди. Аммо ҳозирча бундай бўлгани йўқ.

Садир Жапаровнинг изоҳи сабабидан ҳам бу президентнинг сиёсий қарори деб тахмин қилиш мумкиндек. Бир томондан давлат раҳбари судьянинг ҳукмидан рози эмасман деб, айни вақтда бўйсунгандек бўлмоқда. Яна бир томондан, агар ўзи суд бўлганда «бу ишнинг уюштирувчиларига қандайдир бир жазо берардим, йўқ деганда жарима ёки пробация» демоқда. Бошқача айтганда, ўзи ҳам Кампирободни ҳимоя қилганларни қамоқда чиритмаслигини англанглар дегандек.

Хўш, нима учун уларга қўйилган айблар олинди?

 Эмил Жороев: Ҳукумат уларга ҳукмни кутмаган ҳолда қамаб жазолади

«Кампирободчиларни озод қилиш қарори, албатта тўғри, шунингдек кутилмаган қарор, бошқача бўлмаслиги керак эди», — дейди Қирғизистонда Crossroads Central Asia тадқиқот гуруҳининг эксперти Эмил Жороев. — Чунки, чиндан ҳам охирги вақтларда фуқаролик эркинликларни, ҳукуматнинг сиёсатини танқид қилганларни имкон борича қаттиқ босиш керак деган анъанага қараб кетаётган эди.

Нима учун ҳукумат уларни бўшатишга қарор қилди? Менингча, бу ерда бир эмас, бир неча сабаб бор. Ҳукумат вакилларидан бири «тарбиялаш чоралари» деб такрор-такрор айтган эди. Албатта, бу қонун ва ҳуқуқ деган нарсани менсимайман деган муносабат. Гўйки ҳукумат жамоатчиликни шундай қўрқитиш акциялари орқали назорат қилиш тактикасини ишлаб чиқиб олган бўлса керак. Бу бир томондан, адолатсиз, келажакда қаттиқ танқидга учровчи қарор бўлгани йўқ. Иккинчи томондан, одамлар иш тергов қилинаётганда бир ярим-икки йил қамоқда ўтириб чиқди. Бошқача айтганда, уларни барибир жазолашди. Шу билан, бошқаларга ҳукуматни танқид қилганлар нима бўлишини кўрсатиб қўйишди».

Темур Умаров: Бир вақтлар сен қийқириб юрган шиорни такрорлаганларни таъқиб қилиш қийин

«Тушунишимча, [Кампиробод ишига] нуқта қўйишга ҳали эрта, чунки прокуратура суд қарори устидан шикоят қилиши мумкин. Шунингдек, давлат бу ишнинг иштирокчиларига зарур бўлганда босим қилувчи таъсир кучига эга эканини тушуниш керак. Аммо бундай кутилмаган оқлов қарори, менимча, бир нечта нарсадан далолат беради.

Биринчидан — бу иш бошиданоқ қулай бошлаган. У Қирғизистондаги ҳозирги сиёсий режимнинг табиатига ёт эди. Асосийси, [қамоққа олиш] қарори Ўзбекистон билан чегара масалаларини ҳал қилиш бўйича келишувда қабул қилинган бўлиши керак. Чунки Қирғизистон учун ҳужжатларга қўл қўйиш учун Мирзиёев келган вақтда мамлакатда ҳеч қандай сезиларли норозиликлар кўринмаслиги, бари тинч ўтиши муҳим бўлган. Қирғизистон бари тартибсиз давлат сифатида кўриниб қолмаслиги учун, айниқса Ўзбекистон билан солиштирганда. Шунингдек Жапаров ўз халқи билан тил топиша олмаган киши кўриниб қолмаслиги учун. Бу мақсадга эришилган.

Бундан кейин эса бу жиноят иши бошқа сабабга кўра: Садир Жапаровнинг асосий баёнотларига қарама-қарши келгани сабаб чирий бошлаган. У ҳукуматга миллий манфаатларни ҳимоя қиламан деган шиор-чақириқлар билан келган, ҳатто миллатчилик риторика билан ўйнашдан қўрқмаган. Шу сабаб ўзининг шиорларини айтиб юрган одамларга қарши туриш умуман ўринсиз кўриниб қолган.

Шу сабабдан ҳукумат бу ишни бошқа томонга буришга ҳаракат қилган — мухолиф кайфиятдаги фуқароларнинг сиёсий фаоллигини босишга қўлланган. Зарурат пайдо бўлса, агар қайсидир фаоллар Жапаровни сиёсатининг бошқа имтиёзли йўналишларига қарши чиқадиган бўлса, бу ишни яна қайтариб, жонлантириб қўйиш мумкин».

Димаш Алжанов: Режим халқаро босимни камайтиришга ҳаракат қилмоқда

«Бу қарор ортида бир қанча омиллар турибди, - дея тушунтиради қозоғистонлик сиёсатшунос Димаш Алжанов. — Ҳозир Кампиробод иши Ўзбекистон билан тузилган шартнома туфайли ўз аҳамиятини йўқотди. Шундай экан, Жапаровнинг бу ишга алоқадор фаоллар ва сиёсатчиларни қамоққа олишига амалий эҳтиёж қолмади.

Бунинг устига журналистларга нисбатан тазйиқлар, “хорижий агент” тўғрисидаги қонун ҳамда [Президент Садир Жапаровнинг] АҚШ Давлат котиби [Энтони Блинкен] билан тортишиб қолганини ҳисобга олганда, режимнинг обрўсига жиддий путур етди. Шу боис Кампирободчи маҳбусларининг озод этилишини Жапаров Ғарб давлатларининг ва халқаро ташкилотларнинг унинг режимига нисбатан босимини камайтириш мақсадида фойдаланган.

Айбланаётган фаолларга оқлов ҳукми Қирғизистоннинг Тожикистон билан [чегаранинг баҳсли ҳудудлари бўйича] келажакдаги музокараларнинг фонида норозиликлар рискини қўлдан келишича камайтириш учун уларга фаолиятингларни тўхтатасизлар деган жиддий шарт билан чиқарилган бўлиши мумкин».

Хасанбой Бурханов: Бу санкция қўрқувига реакция бўлиши мумкин

«Назаримда, ҳукмрон тандем ўзини дунё ҳамжамиятига демократ сифатида кўрсатмоқчи, бу унга боғлиқ”, - дейди ўзбек сиёсий муҳожири, Erkin O’zbekiston ҳаракати асосчиси Ҳасанбой Бурхонов. Юқорида туриб Қирғизистонда демократия ҳали ҳам йўқолмагани ҳақида ишора қилишди. Менимча, барча маҳбуслар билан қандайдир “профилактика ишлари” олиб борилди. Ҳар бир инсон қандай вақтлар келишини тушунишга мажбур бўлди. Эҳтимол, улар баъзи заиф жойларини босишгандир, бундай нарса ҳаммада ҳам борда. босгандирлар, ҳаммада ҳам бор.

Эҳтимол, бу такрорий санкцияларга реакция бўлиши мумкин. Қирғиз компаниялари санкция рўхатларига кирмоқда. Бундан ташқари, охирги 20 йилда Қирғизистон билан Хитой ўртасидаги савдо маълумотларининг бир-бирига мос келмаслиги ўнлаган млрд доллардан ортиб кетди. Қандай қилиб, бундай бўлиши мумкин? Бу дегани яширин импорт ва котрабанда Қирғизистоннинг номенклатурасида даромаднинг муҳим моддаси сифатида қолаётганини айтиб турибди.

Балки Жапаров билан Ташиев Европа Иттифоқи Грузияга “Қирғизистонникига ўхшаш “хорижий агент ҳақида қарор” қабул қилгани учун санкция киритилиши айтилгандан кейин ҳам бир оз ортга чекинган бўлиши эҳтимол».