Оталар куни бўлмайди, аммо ота-оналар кунини нишонлаймиз— парламент қонун лойиҳасини мақуллади

203

26 июнда Жогорку Кенешнинг депутатлари «Қирғизистонда ота-оналар кунини нишонлаш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, иккинчи ва учинчи ўқишда мақуллади.

Депутатлар 15 мартни ота-оналар куни сифатида нишонлашга қарор қилди. Аммо бу сана дам олиш куни бўлмайди.

Қонун лойиҳасини 81 депутат бир овоздан қўллади.

Парламентнинг ижтимоий сиёсат бўйича қўмитасининг етакчиси Венера Раимбачаеванинг айтишича, қонун лойиҳаси жамиятнинг ривожланишида ота билан онанинг ролини ҳамда қўшган ҳиссасини улуғлайди. Шунингдек у оилани мустаҳкамалша ҳамда ота-онанинг масъулиятини ортиришга йўналтирилган.

Май ойининг учинчи якшанбасида нишонланувчи Оналар куни эса одатдагидек байрам қилинади.