ФҲВ: Вертолётнинг ижара ҳақига 157 минг сомдан ортиқ тўланган, ҳаммаси қонуний

149

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги давлат раҳбари Садир Жапаровнинг жияни Лаззат Нурғўжўеванинг “қўлини сўраган” видеосидаги вертолёт қонуний ижарага олинганини маълум қилди.

«Олдиндан жорий йилнинг 21 июнь куни бир соатлик парвоз қилиш учун хусусий шахс билан шартнома тузилиб, тўловни тўлаб, 24 июнь куни 56 дақиқа парвоз қилган. Бунинг учун Сабирбеков Афтандил кассага 157 662 сом тўлаган», — дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, улар хусусий шахсларга ижарага берилган вертолётлардан тушган маблағ давлат ҳисобига ўтказилиши ва бошқа давлатдан янги вертолётлар сотиб олиш ёки техник назоратдан ўтишга йўналтирилишини қўшимча қилишди.

Аввалроқ президентнинг опаси Лаззат Нурғўжоева “бўлажак турмуш ўртоғи вертолётда келиб, қўлини сўрагани” видеосини эълон қилган эди. Бунинг учун ФҲВнинг вертолёти ижарага олиниб, уларни тоққа олиб чиқишган.

Видео эълон қилинган куннинг эртасига Жапаров жиянининг бу ҳаракати учун узр сўраган.