Парламентнинг 20 июндаги йиғинида вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича қонун лойиҳасини қўллагани учун депутатларги миннатдорчилик билдирди.
Унинг айтишича, бу темир йўлнинг қурилиши билан Қирғизистон «йўли ёпиқ мамлакатдан транзит ўлкага айланади».
«Бу масала 1996 йилдан бери музокара қилиниб, 1997 йили биринчи келишувга қўл қўйилиб, шундан бери хал қилинмай келаётганди. Масалани ҳал қилиш бизнинг даврга тўғри келибди, бизнинг бахтимизга деб айтсак бўлади. Бу темир йўлнинг қурилиши билан биз йўли берк мамлакатдан транзит ўлкага айланамиз», — деди у.
Жапаров парламентнинг бу чақирилиши тарихда «тарихий лойиҳаларнинг тақдирини ҳал қилган парламент» деган ном билан қолишига ишонишини билдирди.
«Ўз вақтида Петр I Европага дарча очди деб шарафлангани каби, жаҳон бозорига кенг йўл очганлар ҳурматли Садир Нургожоевичнинг жамоаси, сизлар ва биз бўлдик деб ҳисоблаймиз», — деди Жапаров.
Амалдор Қамбар-Ота -1 ГЭСи ва Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши Қирғизистоннинг ташқи қарзининг кўпайишига сабаб бўлмаслигини қўшимча қилди.
Президентни аввал ҳам Пётр I билан ўхшатиб келишган. Бу ҳақда дастлаб 2022 йили вазирлар маҳкамасининг ўринбосари Эдил Байсалов айтган. Унинг айтишича, келажакда қирғизистонликлар Жапаровга ташаббуслари учун миннатдорчилик билдиришади, чунки «унинг олдинни кўра билиши давлат тараққиётидан ҳам илгарилаб кетган».