Фаоллар Ондуруш Токтонасировга солинган жаримани тўлаш учун 100 минг сом тўпламоқда

186

«Қилим Шами» инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш маркази суд фаол Ондуруш Токтонасировга солган 100 минг сом жарима пулини тўлаш учун пул йиға бошлади.

Ташкилот унинг бундан кейинги адолатсизлик билан курашишга иложи қолмаганини, аммо суд қарорини бажармаслик яна жавобгарликка олиб боришини таъкидлади.

«Ондуруш ака 5000 сом маошига жуда каматарона яшайди. Бир йил давом этган судда иккинчи инсультни бошидан кечирди, иккинчи гуруҳдаги ногирон. У унга солинган жаримани кўтара олмайди. […] Келинглар Ондуруш акага ўша жаримани ёпишга биргаликда ёрдам бериб, тинч ҳаёт кечиришига имконият берайлик!» — деб ёзишди фаоллар.

          Ёрдам учун реквизит: MBANK: +996 555081678

Бунга қадар Биринчи май туман суди Токтонасировни ирқий, миллий, диний ва ҳудудлар аро низо қўзитиш бўйича айбдор деб топиб, 100 минг сом жарима солган. Жиноят ишининг қўзғалишига Токтонасировнинг фейсбукдаги урушга қарши баёнотлари сабаб бўлган.