Татаристоннинг Қозон шаҳрида ўтказилган БРИКС халқаро спорт ўйинларида Қирғизистон жамоаси ушу-таолу бўйича бир кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди.
Хотин-қизлар ўртасида Элес Қўқумбек қизи кумуш ва бронза медалига сазовор бўлган бўлса, Айсалқин Тошматова бронза медалига сазовор бўлди.
Ушу-таолу — бу машқлар тўплами. Унда иштирокчи гимнастика, нафас олиш машқлари, психо-жисмоний машқларни ўзлаштириб, иштирокчи гилам устида ўз тайёргарлигини намойиш этади.
14 июнь куни самбо бўйича терма жамоа аъзоси Қанишай Омонқулова халқаро мусобақада бронза медалини қўлга киритди.
БРИКС йирик ривожланаётган иқтисодиётга эга мамлакатлар: Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик уюшмасидир. Кейинчалик унга бошқа давлатлар ҳам киритилди.