Тадбиркор Мээргул Қаракозуева собиқ амалдор «бизнесини тортиб олишга ҳаракат қилаётганини» айтди

12-июнда Ўш шаҳридаги тадбиркор Мээргул Қаракозуева бизнесини Шукурали Мадаминов тортиб олишга ҳаракат қилаётганини айтиб, ҳукумат вакилларига мурожаат қилди. 

«Қамчибек Ташиев давлатни қақшатган шахс ҳозирги вақтда мени қақшатмоқда. Шахсий назоратингизга олинг. Буларнинг қўлидан жабрланган мендан бошқа одамлар ҳам кўп экан», — деди Каракозуева.

Тадбиркорнинг айтишича 2018 йилда Шукурали Мадаминовнинг рафиқаси ва ўғиллари Қаракозуеванинг «Конок центр» ётоқхонасига бориб ўргатишини сўраб, мижоз бер деб танишиб қолишган.

«Тинимсиз орқамдан югуриб, “Ижарага ол, сотсам, сенга сотаман”, деб кўндириб, 2020 йилнинг 10 февралида мен учун ноқулай шартнома тузиб, меҳмонхонани 2021 йили май ойида тўлиқ ўтказибберган. “Шартномани нотариусдан ўтказиб қўяйлик”, десам, алдаб, чўзиб юрди. Маълум бўлишича, бино банкка гаровда экан. 2023 йили нотариусдан ўтказишга рухсат қоғозини банкка бериш учун Мадаминова Бактигулдан сўрадим. У бермай чўзиб юриб, охирида “бўшат, сотаман” деди. Сотсанг менга сот десам, “сенга сотмайман”, дейди», — деди Каракозуева

Тадбиркор мулк эгаси сув, электр ва иссиқликни ўчириб қўйганини айтиб, айни пайтда ижара ҳақини ҳам олиб юрганини қўшимча қилди.  

«Чириб қолган бинони тўлиқ таъмирдан чиқариб, ичини тўлдириб, мижозларни ўргатиб, барқарор бизнесга айланаётганди. Йиғиб-терган маблағимнинг барини сарфлаб, кредит олиб, зўрға тугатган отелимни Шукур Мадаминовнинг оиласи тортиб олмоқда», — деб ёзди тадбиркор. 

Мадаминовларнинг оиласи билан боғланишнинг эса имкони бўлмади. «Клооп» материалда уларнинг фикрини ҳам ёритишга тайёр. 

Ўш ШИИБдан икки томон ҳам ариза ёзганини билдиришди. Ҳозирда текширув ишлари бошланди. 

2021 йили августда Шукурали Мадаминов хизматдан кетишдан бир ҳафта олдин MediaHub ҳамда «Т-Медиа» нашри Ўш шаҳар капитал қурилиш бошқармаси охирги беш йилда эълон қилинган тендерлар ҳақида суриштирув эълон қилган. 

Унда журналистлар Мадаминов 2016 йили Ўш ККБсини бошқара бошлагандан бери 1 млрд 143 млн сомлик 309 тендер ўтгазганини, унинг 100га яқин тендерини Мадаминовнинг қариндошлари ва дўстлари ютиб олганини ошкор қилишган. Жами бўлиб Мадаминовга боғлиқ компаниялар 340 млн сомни ютиб олган. 

Ўша йилнинг декабрь ойида Ўш шаҳар капитал қурилиш бошқармаси собиқ бошлиғи Шукурали Мадаминовга нисбатан «Фирибгарлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ҳокимлик балансидан хизмат машинасини олиб, баъзи эҳтиёт қисмларисиз қайтариб бергани учун эълон қилинган эди. 

Қорақўзуэва Ўшдаги «Конок центр» ва «Арт» отелининг асосчиси. 2016 йилда АҚШда бўлиб ўтган «Тадбиркорларнинг глобал саммити»да иштирок этган. 10 йилдан ортиқ туризм соҳасида фаолият юритиб келади.