Жазони ижро қилиш хизмати журналист Актилек Капаровнинг қўлини кесгани бўйича маълумотга изоҳ бериб, «Клооп»га у қамоқдан суд залига суд залига киришдан олдин «қўлларини ручка билан тирнаганини» билдирди.
«Айбланувчи билан суҳбатлашиш вақтида у 28 майда суд залиги киришдан олдин ручка билан қўлларини тилганини айтиб берган. Шунингдек, муассаса ходимлари ва камерада сақланаётган шароитларга эътирози йўқлигини оғзаки маълум қилиб, тушунтириш хати ёзиш ва тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортди. Мазкур ҳолат юзасидан муассаса ходимлари томонидан тегишли далолатнома тузилди», — деб айтилади билдирувда.
Муассасанинг матбуот хизмати 30 май куни Омбудсман институти ва Қирғизистон Республикаси Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази вакиллари суҳбатлашиб, тушунтириш ишларини олиб борганини таъкидлади.
Шунингдек Капаровга алоқадор бу воқеа муассасанинг ахборот ҳисоб журналига қайд этилиб, прокурорнинг кўрсатмаси билан ҳудудлар бўйича Бишкекнинг Биринчи май туман прокуратурасига ўтказиб берилганини қўшимча қилишди.