Вазирлар маҳкамаси умумий майдони 80 квадрат метрдан ортиқ уй-жой эгаларига иссиқлик тарифини кўтариш қарорини қабул қилди.
Охирги йил давомида аҳоли 1 гигакалория (Гкал) иссиқлик учун 1248 сомдан тўлаётган эди. Янги қарорга кўра, майдони 80 квадрат метргача бўлган хонадонда яшовчилар 1 Гкал учун 1560 сомдан тўлайди. Квартиранинг майдони 80 квадрат метрдан ошадиган бўлса, ҳар бир квадрат метр иссиқлик энергиясининг тан нархи бўйича тўланади.
Аҳоли бунга қадар 1 гигакалория иссиқ сув учун 1120 сомдан тўлаган бўлса, янги қарорга кўра 1560 сомдан тўланади. Бошқа барча тоифадаги истеъмолчилар иссиқ сув ҳақини ўз нархи билан беришади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори жорий йилнинг 1 июнидан кучга киради