Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий таъминот ҳамда миграция вазирининг ўринбосари Бақит Дарманқул ўғли 24 майдаги Жогорку Кенешнинг «Ишеним» фракциясининг йиғинида билдирди.
«Аксарият фуқароларимиз Россияда юрибди — 411 минг 226, Қозоғистонда — 65 минг, Туркияда — 60 мингга қадар, АҚШда — 36 минг, Жанубий Кореяда — 14 минг», — деди вазирнинг ўринбосари.
Бундан ташқари чет элди қирғизистонликларнинг умумий 198 диаспора ташкилоти бўлса, уларнинг энг кўпи — 135 ташкилот МДХ мамлакатларида экани таъкидланди.