ТИВ Қирғизистон фуқароларига зарур сабаб бўлмаса, Россияга бормасликни яна бир бор таклиф қилди

286

Муассасанинг хабар беришича, 2 май ҳолатига кўра уларга Қирғизистон Республикаси фуқароларининг Россияга киришини оммавий равишда рад этиш ҳолатлари ҳақида ҳеч қандай сигнал келиб тушмаган. Бироқ вазирлик Россиядаги мавжуд вазият ва унинг Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқий ҳолатига таъсирини кузатиб боради.

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги яна бир бор ватандошларга Россияда илгари киритилган қўшимча хавфсизлик чоралари ва давлат чегарасида кучайтирилган назорат режими тўхтатилгунга қадар Россия ҳудудига ташриф буюришдан вақтинча воз кечишни таклиф қилди.

26 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларини Россияга киритмаслик ҳолатлари кўпайганини маълум қилди ва кейинроқ Россия элчисига нота топширди.

22 март куни Москва чеккасидаги «Крокус Сити Холл»да содир этилган терактдан сўнг Россия бўйлаб Марказий Осиёдан келган муҳожирларга нисбатан текширувлар, ҳибслар, агрессия актлари ва депортациялар кучайган.