Чуй вилоят суди Ақжолтой Тукуновни икки ойга қамоққа олди

346

Аввалроқ, Монополияга қарши тартибга солиш хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Ақжолтой Тукунов 17-апрелда «Оммавий тартибсизликлар» моддаси асосида қўлга олинган. 19 апрелда туман суди унинг эҳтиёт чорасини кўриб, қўлга олиш ноқонуний деб топиб, суд залидан бўшатган.

Бу қарорга қарши вилоят судга Аламудун туман прокуратураси аппелация шикоятини йўллаган.

Бунга қадар адвокати Умар Молдобеков Тукуновга дастлаб «Ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ даъватлар» моддаси бўйича айб қўйилганини, аммо Аламудун туман судида эҳтиёт чораси кўрилаётганда модда «Оммавий тартибсизликлар» моддасига ўзгартирилганини билдирган эди.

«Азаттиқ»нинг маълумотига кўра, жиноят иши унинг Фейсбук саҳифасида 2021 йили эълон қилган видеоси ортидан қўзғалган.