Чет эллик фуқарони зўрлашда гумонланган актёр Чингиз Мамаев тўлиқ оқланди

204

Мамаевнинг чет эллик аёлни зўрлашда гумонланиб қўлга олингани ҳақида 2022 йилнинг апрелида маълум бўлган. У Свердлов туман судининг қарори билан 30 августга қадар ТИЗО-1га қамоққа олиниб, 9 ойдан кейин — ўтган йилнинг январь ойида уй қамоғига чиқарилган.

Чингиз Мамаев — театр ва кино актёри. 2012 йили шоир Алиқул Осмонов ҳақидаги «Давр ва Алиқул» номли биографик фильмда бош қаҳрамоннинг ролини яратган.