Мэрия: Ататурк паркидаги қурулишга бериб юборилган 43 гектар ер қонун доирасида қайтарилади

239

Унда паркнинг чегарасини мэриянинг 1992 йилнинг 25 июнида қабул олинган № 225 «СССРнинг 50 йиллиги номидаги сайлгоҳнинг ҳудудини Парклар ва дам олиш зоналарининг шаҳар иттифоқига фойдаланишга киргизиш» низомига кўра келтириш кўзда тутилган.

«Ижтимоий тармоқда Ататурк сайлгоҳининг ҳудудидаги объектлар сурдирилмайди деган маълумот тарқамоқда. Аммо паркнинг ҳудудидаги ноқонуний қурилган объектларни тозалаш масаласида муниципалитет қўлланаётган қонун доирасидагина иш олиб боради», — дейишди мэриядан.

2019 йили «Клооп»нинг журналистлари Бишкек мэрияси узоқ йиллар давомида Ататурк паркидаги участкаларни ҳусусий шахсларга тарқатиб бериб келганини аниқлаган. Паркнинг ерларини депутатлар, бизнесменлар, давлат ходимлари ҳамда уларнинг қариндошлари олган.