Қирғизистон ҳудудида ноқонуний яшаётган ўнлаб хорижликлар депортация қилинади

214

Маълум қилинишича, 14 апрель куни тергов тадбирлари давомида Бангладеш ва Покистондан келган 130 дан ортиқ хорижлик аниқланган. Уларнинг 64 нафарини визаси муддати ўтган ва рўйхатдан ўтмаган.

Хорижий фуқаролар ресторанлар, етказиб бериш хизматлари, қурилиш ва тикувчилик саноатида ишлаш учун қонуний равишда келган. Бироқ уларнинг аксарияти тегишли малакага эга эмаслиги ва маошлари пастлиги сабабли муаммо юзага келган.

МХДҚ ИИВ билан биргаликда чет элликларга маъмурий протоколларни тузиб, жарима солди. Қонунга кўра, чет элликлар, келган давлатига депортация қилинади.