Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан 26 мартда Ўш шаҳрининг аэропортида Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг «Таранчи» лақабли аъзоси қўлга олинганини билдиришди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, у Жалолобод вилоятининг Чотқол тумани ҳудудидаги тоғ-кон ишхонасининг ишчиларини қўрқитиб, солиқ солган.
Ҳозирда гумонланувчи МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.