Cуд Балиқчида мактаб ўқувчисини машинада уриб юборган собиқ милиционернинг ишини қисқартирди

339

Балиқчи шаҳар суди Балиқчи вилоят ИИБнинг собиқ бошчиси Бектур Осмонбаевга қарши ишни қисқартирди. У январь ойида мактаб ўқувчисини машинада уриб кетгани учун қўлга олинган.

Иш томонлар ўртасидаги келишув туфайли қисқартирилди. 26 мартда суд Осмонбаевни ҳеч қаёққа кетмаслик тилхати асосида бўшатди.

Воқеа 26 январда содир бўлган. Унда ҳайдовчи 12 ёшли мактаб ўқувчисини машинада уриб кетган ва воқеа бўлган ердан қочиб кетган. Жабрланувчининг отасини айтишича, қизи йўлни четида турганда, айбдор шаҳар милициясининг хизмат машинаси билан уриб юборган.

Ўқувчи қизни автомашина билан уриб кетиш факти бўйича «Хавф остида қолдириш – эҳтиётсизлик оқибатида соғлиғига оғир зарар келтириш» ва «Автомототранспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган.