Болалар порнографиясини тарқатишда гумонланиб 21 ёшдаги фуқаро қўлга олинди

221

Бу ҳақда Чуй вилоят ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, гумондор ўтган йилнинг 3 майида ўзининг уйида 9 ва 10 ёшдаги сингиллари ухлаётганда уларнинг ич кийимини ечиб, жинсий аъзоларини суратга тортиб олган.

Олинган суратларни махсус аккаунтга сақлаб қўйган. Ундан ташқари, мазкур шахснинг аккаунтидан жинсий зўравонликка учраган ёш болалар иштирокидаги интернетдан олинган турли видеолар топилган.

Мазкур факт бўйича «Беҳаё материалларни тарқатиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.

Гумондор шундан кейин ўлкадан чиқиб кетишга улгурган. Унга қидирув эълон қилинган.

Тергов ишлари давомида Россияда қўлга олинган гумондор Қирғизистонга экстрадиция қилиниб, 22 мартда суд қарори билан 1 ойга тергов қамоғига киргизилди.

Аввалроқ, 22 мартда Қирғизистонда ёш болаларни порно бизнесга жалб қилган гумонланувчи қўлга олинган эди.