Жаҳон чемпионати 2026, саралаш: Қирғизистон терма жамоаси Хитойнинг Тайбэйи билан ўйнайди

182

Ўйин бугун 20:00да Бишкекнинг Д. Омүрзаков номидаги стадионда бўлиб ўтади. Ўйинни Қирғиз Спорт ТВ ва МТРК Спорт каналларидан жонли эфир орқали томоша қилиш мумкин.

Қирғизистон терма жамоаси Уммон, Малайзия ва Хитойнинг Тайбэй терма жамоалари билан бирга D гуруҳидан жой олган. Уч турнинг натижаси билан «Ак Шумкар» гуруҳда  киргизилган ва ўтказиб юборилган голлар сони бўйича фақат Уммон жамоасидан ортда қолиб, олти очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Футбол ўйини муносабати билан соат 14:00дан бошлаб ўйин якунлангунга қадар Бишкекнинг қуйидаги кўчалари тўсиб қўйилади:

  • Чуй проспектидан Фрунзе кўчасигача Тоголок Молдо кўчаси;
  • Манас проспектидан Панфилов кўчасигача Фрунзе кўчаси.

Бизнинг телеграм-каналга обуна бўлинг: https://t.me/kloopkyrgyz