Садир Жапаров футболни ривожлантириш ҳақидаги фармонни имзолади

185

25 мартда президент Садир Жапаров 2024-2034 йилларда футболни ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақидаги фармонни имзолади.

Ундан кўзланган мақсад – аҳолининг турли қатламларини футбол билан мунтазам шуғулланишга оммавий жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш, футболчиларнинг маҳоратини ошириш, ёшларни соғлом ҳаётга интилиш руҳида тарбиялашдан иборат эканлиги айтилди.

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб Қирғизистон футбол иттифоқига МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев раҳбарлик қилади.

Унга қадар Садир Жапаров «иттифоқ бошида қаттиқ назорат қиладиган одам турмаса, натижа чиқиши қийин» деб айтиб, МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевга Қирғизистон футбол иттифоқига раҳбарлик қилишни таклиф қилганини билдирган.