24.kg ахборот агентлигининг янги эгаси ва раҳбари Алмас Турдумаматов бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги сайтидаги нашр ҳақидаги маълумотлар янгиланганидан сўнг маълум бўлди.
2008 йилда Алмас Турдумаматов қувғиндаги президент Қурманбек Бакиевнинг ахборот котиби, 2009 йилда эса президент котибияти матбуот хизмати раҳбари бўлган. 2010 йил апрель ойида ҳокимият алмашганидан кейин у истеъфога чиққан.
2008 йилда у ҳукуматга қарашли 5-канал асосчиларидан бирига айланиб, бош продюсер бўлиб ишлаган. Ўз вақтида у 24.kg нашрининг қирғизча бўлими муҳаррири бўлган.
24.kg нинг собиқ раҳбари Асел Оторбоева Фейсбукдаги саҳифасида ҳеч қандай рейдерлик босиб олиш бўлмаганини ёзди. Унинг айтишича, нашрдан кетишга бир йил аввал қарор қилган, бироқ оилавий шароит ва жиноий ишлар сабаб ишлаб келган.
«Муассиси таниқли журналист Алмаз Турдуматов эди. Нега? Мен уни анчадан бери биламан. Бунгача у сайтнинг қирғиз хизматида муҳаррир бўлиб ишлаган. Давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш тажрибасига эга, бу бош менеджмент фаолиятида муҳим нарса. У иккала тилни ҳам билади, бу ҳам аҳамиятли. Тарбияли, билимли, зиёли», деб ёзаи у.
Нашр «таъсисчилари» орасига Гулжан Шерипбаева қандай йўл билан қўшилиб қолганини эса Адлия вазирлиги билан аниқлаштириб олишини қўшимча қилди.
Оторбаева, шунингдек, агентликнинг таҳририят сиёсатини ўзгартириш бўйича «гап бўлмаган ва ҳеч қачон бундай бўлмайди», деб таъкидлади.
24.kg атрофидаги воқеалар
Аввалроқ 24.kg агентлиги қайта рўйхатдан ўтиб, журналист Гулжан Шерипбаева унинг директори бўлгани ҳақида маълумот тарқалган эди. У нашрга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирган.
24.kg’нинг шеф-редактори Махинур Ниязова эса ишдан кетганини хабар қилган. У нашрнинг асосчиси нимага алмашгани бўйича маълумоти йўқлигини қўшимча қилган.
Нашрнинг етакчилигига нисбатан «Урушни пропаганда қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, 15 январда Оторбаева билан Ниязова гувоҳ қатори сўроқ беришган. Шу вақтда иш тергови тугамаган. МХДҚ қайси материал бўйича иш қўзғалганини ошкор қилгани йўқ.
24.kg агентлигининг офиси 15 январдан бери ёпиқ — ўша куни МХДҚнинг ходимлари нашрнинг офисида тинтув ўтказиб, муҳр босиб кетган.