Қирғизистоннинг давлат қарзи 6 миллиард 280 миллион долларга етди

208

Мазкур сумма 559 миллиард 503,58 миллион сомга тенг. Бу ҳақда «Азаттиқ» нашри билдирди.

Умумий сумманинг 4 миллиард 652,73 миллион доллари ташқи, 1 миллиард 627,80 миллион доллари эса ички қарздир.

Маълумотларга кўра, ўтган йил якунига кўра давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 45,53 фоизни ташкил қилган.

Молия вазири Алмаз Бакетаев ўтган йилнинг 19 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Қарзни ўз вақтида тўлаш учун етарли имконият бор», деб таъкидлаб, жорий йилда давлат қарзини тўлаш учун жами 66 миллиард сом сарфланишини айтган эди.