Кампиробод иши: Суд Бектур Асановни хорижга бориб даволанишига рухсат берди

289

Биринчи май туман суди «Кампиробод иши» бўйича судланаётган сиёсатчи Бектур Асановни чет элга чиқиб даволанишига рухсат берди. У бошқа мамлакатда шу йилнинг 19 апрелига қадар юра олади.

Бунга қадар ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова Асанов зудлик билан хорижда даволанишга муҳтож эканини билдирган. У сиёсатчининг бўйин умуртқасида грижа борлигини таъкидлаб, мустақил ҳаракат қилолмай қолганини айтди.

Абдирасулова операцияни Туркияда амалга ошириш мумкинлигини, Асановга Истанбулдаги шифокор Эркан Картаноглу клиникасидан таклиф келганини қўшимча қилган.