Бишкекда 8 март куни аёлларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга бағишланган юриш ташкил этилди. Унга тахминан 500га яқин киши қатнашди. Тадбирга аёллар билан бирга йигитлар ҳам келди.
Марш иштирокчилари соат 12:00 да Урқуя Салиеванинг ҳайкали деб аталган «Революциянинг қаҳрамонлари»га бағишланган ҳайкал олдида тўпланиб, Горький номидаги сайлгоҳга қадар юриб боришди. Юриш милиция ходимларининг ҳамрохлигида тинч ўтди.
Иштирокчилар «Аёлларнинг ҳаёти — давр кўзгуси», «Зўравонликка йўл қўймаймиз», «Келажак қўлимизда», «Эркин қиз — эркин Қирғизистон» деган шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди.
Шунингдек акциянинг иштирокчилари аёлларнинг эркинлиги, сифатли таълим, муносиб меҳнат ҳақи, сиёсатга эркаклар билан тенг қатнашиш, оиладаги хавфсизлик каби бир қатори муаммоларни кўтаришди.
Юришга собиқ эри тарафидан шафқатсизлик билан пичоқланган Асел Ногойбаева ҳам қатнашиб, нутқ сўзлади. У жамиятда зўравонликнинг барча тури жазоланмагунча олдинга жилиш бўлмаймади деб таъкидлади.
«Менинг воқеам, кун сайин зўравонликка учраган юз минглаган аёлнинг воқеаси — бу вайрон бўлган тақдирларнинг, бузилган ҳаётнинг ҳикояси. Жамиятда зўравонликнинг барча тури жазоланмагунча олдинга жилиш бўлмайди. Зўравонлик давом этаверади. “Бир марта калтаклади, болалар учун яшаш керак” деб чидамаслик керак. Опа-сингилларим, ўзинглар учун туриб, ҳуқуқинглар, ҳаётингларни, соғлиғингларни ҳимоя қилинглар. Зўравонликка сабр қилманглар!» — деди у.
Қирғизистонда ҳар йили аёллар ҳуқуқларига бағишланган маршлар ўтказилади. 2023 йилда марш Бишкек ва Ўшда бўлиб ўтди. Маршнинг асосий мавзуларидан бири аёллар эркинлигидаги бирдамлик бўлган.
Маршлар давомида провокацион ҳаракатлар содир бўлмай қўймайди. Масалан, 2020 йилда номаълум ниқобли ва оқ қалпоқли шахслар Бишкекдаги тинчлик марши ташкилотчиларига ҳамда иштирокчиларига ҳужум қилган. Милиция ҳужум қилганларни қўлга олиш ўрнига акция иштирокчиларини ҳибсга олган.
Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик
Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2023 йилда мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонлик бўйича 8340 та жиноий иш қўзғатилган. Бу 2022 йилга нисбатан 3159 тага кўпдир.
Зўравонлик асосан аёлларга таъсир қилади. Уларнинг аксарияти милицияга ариза бермагани учун рўйхатга олинмаган ва эътибордан четда қолмоқда. Бу шуни кўрсатадики, оиладаги зўравонлик кўлами расмий статистик маълумотларга қараганда анча катта.
Тажовузкорни қонун бўйича жазолаш жуда қийин - аксарият жиноятлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларини бажариш билан чекланади. Шунинг учун, тажовузкор жиноий жавобгарликка тортилмаслигини билиб, ҳатто аёлни ўлдириши мумкин.
Кўп учрайдиган уйдаги зўравонлик аёлларнинг эрлари, турмуш ўртоқлари ёки собиқ шериклари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Бундай қотиллик фемицид деб аталади.
Агар шеригингиз ёки нотаниш киши томонидан зўравонликка дуч келсангиз, ёрдам учун мамлакат бўйлаб полиция ва инқироз марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.