Қизилқия шаҳрида муқаддам зўрлаш ва ўғирликда гумонланиб икки марта судланган Ўш вилоятида яшовчи 21 ёшли йигит ўғирликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 28 февралда Боткен вилоят милициясидан билдиришди.
Маълумотларга кўра, Боткен вилояти Қадамжой туманидаги қишлоқлар аҳолисидан туман ички ишлар органларига 9 та мурожаат келиб тушган. Маълум қилинишича, охирги бир ой давомида номаълум шахс яшовчиларнинг уйига кириб, уларнинг мобил телефонлари ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Ўғрилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, 26 февраль куни Ўш вилоятининг Новқат туманида яшовчи 21 ёшли фуқаро жиноят содир этишда гумонланувчи сифатида қўлга олинган.
«Унинг Қизилқия шаҳридаги караоке жойидан далилий ашё сифатида планшетлар, мобил телефонлар ва сумкалар олинди», — дейилади милиция хабарида.
Гумонланувчи ҳибсга олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.