Иссиқлик марказидаги портлашдан жабрланганларнинг аҳволи яхшилангани маълум қилинди

852

Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ)   портлашда жабрланиб, Туркияда даволанаётган икки кишининг аҳволи яхшиланиб, тикланиш босқичига ўтди. Бу ҳақда 27 февралда Ташқи ишлар вазирлигидан билдиришди.

Маълумотларга кўра, беморлар яқин кунларда пластик жарроҳлик амалиётидан сўнг реанимация бўлимидан умумий бўлимга ўтказилади.

17 январь куни ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида жароҳатланган икки Қирғизистон фуқароси эса режалаштирилган операциялардан сўнг травматология бўлимида даволанмоқда.

«Қирғизистоннинг Туркиянинг Анталия шаҳридаги Бош консуллиги ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва шифокорлари билан доимий алоқада. Барча зарур ёрдамларни кўрсатиш давом этмоқда. Бу масала Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли давлат органларининг алоҳида назоратида», — дейилади хабарда.

2 февралга ўтар кечаси Бишкек Иссиқлик электр марказининг бир ўт қозони ёрилиб, хизмат вазифасини бажараётган беш нафар ходим жароҳатланиб, шифохонага етказилган. Кейинроқ жароҳатланганлар Туркияга даволаниш учун юборилгани маълум бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевнинг айтишича, қирғиз шифокорларининг бундай оғир куйишни 80-90%)  даволаш бўйича тажрибаси кам, туркиялик шифокорлар уларга беморларни юборишни таклиф қилишган.

Вазир, бундан ташқари, 17 январь куни Туркияга вертолёт ҳалокатида жароҳатланган икки аскар  ҳам даволаниш учун юборилганини айтган.