Боткен: Ўқувчи қизни зўрлаганликда айбланган фуқаро 20 йилга қамалди

889

Боткен туманида ўқувчи қизни зўрлаганликда гумонланиб қўлга олинган фуқаро 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Клооп»га 27 февраль куни Боткен туман судидан хабар беришди.

Маълумотларга кўра, айбланувчига туман судининг 16 февралдаги ҳукми билан «Зўрлаш» ва «Жинсий зўравонлик» моддалари бўйича ҳукм чиқарилган.

Ўқувчи қизни зўрлаган 31 ёшли эркак ўтган йилнинг декабрь ойида қўлга олиниб, икки ойга вақтинчалик ҳибсга олинган эди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2023 йилда Қирғизистонда вояга етмаганларга нисбатан 1832 та жиноят иши қўзғатилган.

Президент Садир Жапаров ўтган йилнинг 12 августида болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолаган.

Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат.