Ўш шаҳрида 20 февралда жиноий гуруҳ аъзоси тадбиркорлар устидан ҳукмронлик қилганлик гумони билан қўлган олиниб, 22 февралда эса у уй қамоғига чиқарилди. Гумонланувчи аввал ҳам етти марта судланган. Бу ҳақда «Клооп»га 22 февраль кунишаҳар милициясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, 2021 йили августда икки нафар фуқаро тадбиркорга «хорижий фуқаролар билан ишлаётганликларини ва пуллари борлигини» айтиб, «улуш» талаб қилишган. Шу куни Ўш шаҳрининг Асранқулов ва Пушкин кўчалари чорраҳасида гумонланувчилар жабрланувчига таҳдид қилиб, Toyota Corolla русумли автомашинасини олиб кетишган. Шунингдек, у машинани бошқа бировга 340 минг сомга сотиб юборган.
Мазкур факт бўйича «Талончилик» моддасининг асосида жиноят иши очилиб, 20 февралда жиноятда шубҳали қатори Ўзган туманининг 31 ёшдаги турғуни қўлга олинган.
Ўш шаҳар суди эса 22 февралда уй қамоғига чиқарди.
Аввалроқ Ўш вилоят Псиатрия ва наркология марказининг ходимларини калтаклашда гумонланиб қўлга олинган 34 ёшли фуқаро уй қамоғига чиқарилган.