МХДҚ: Ҳомиладор ҳамширага қўл кўтаришда гумонланган шахс қўлга олинди

960

Миллий госпиталь ҳамширасининг танасига жароҳат етказишда гумонланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда 22 февралда МХДҚнинг матбуот хизмати хабар берди.

Гумонланувчига чора кўришни илтимос қилиб махсус хизматга ҳамширалар касаба уюшмаси  мурожаат қилган. Текширув давомида маълум бўлишича, ҳамширага ҳужум 19 февраль куни содир бўлган.

«Ҳамшира тонг отарда оғир аҳволдаги беморнинг хонасидан гумонланувчини чиқиб кетишини сўраган. Аммо охирги огоҳлантиришларга қарамай гумонланувчи қўпол муомала қилиб, ҳомиладор ҳамширани бесабаб калтаклагани аниқланган. Натижада ҳамширанинг боши жароҳатланиб, “Ҳомиласи тушиш хавфи бор” деган ташхис билан касалхонага ётқизилган», — деб айтилади маълумотда.

Ҳибсга олинган гумондор. Сурат: МХДҚ

Мазкур ҳолат юзасидан «Безорилик» моддаси билан иш қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят қидирув бўлимининг тергов изоляторига жўнатилди. Махсус хизматнинг қайд этишича, гумондор аввалига милиция томонидан қўлга олинган, сўроқдан кейин эса терговга келиш мажбурияти билан қўйиб юборилган.

Шу пайтгача Миллий госпиталнинг 14 нафар невропатологи ишдан кетиш ҳақида ариза бергани маълум бўлган эди. Мустақил шифокорлар уюшмаси раҳбари Бермет Бариқтабасованинг айтишича, терговчи «ҳамшира билан боғлиқ ишни узайтириб, шифокорни яраштиришга кўндираяпти».

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни чақириб, ҳужум қилишига ўзинг айбдорсан, бундай беморларни қабул қилмаслик керак, деб баҳслашаётган эди. Шифокорларнинг жавоб беришича, уларнинг ҳар бири бундай ҳолатларга мунтазам дуч келади, уларнинг баъзилари маълум, бошқалари эса номаълум. Агар шундай бўлаётган бўлса, қандай қилиб шифокорлар кетмай қўйишсин?» – деган у.