22 февралда президент Садир Жапаров Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекси моддаларига даъво муддатини олиб ташлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, қуйидаги моддалардан даъво муддати олиб ташланди:
- Коррупция;
- Фирибгарлик; уюшган гуруҳ томонидан, жиноий гуруҳ таркибида, мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда катта ва ўта йирик миқёсда содир этилган фирибгарлик;
- Ишониб топширилган мулкни ўзлаштириб олиш этиш ёки тасарруф этиш. Уюшган гуруҳ томонидан, жиноий гуруҳ таркибида, мансаб мавқеидан фойдаланиб, ишониб топширилган катта миқдордаги ва айниқса, кўп миқдордаги мол-мулкни ўзига олиш ёки сарфлаш;
- Фирибгарлик ёки ишончни бузиш орқали мулкка зарар етказиш. Шартнома олдидан бир гуруҳ шахслар томонидан алдаш ёки ишончни бузиш йўли билан ўта йирик миқёсда мулкий зарар етказилиши;
«Агарда жиноят вақтида етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлдирилмаса, жиноий жавобгарликнинг эскириш муддати ўтиб кетган жиноят иши тўхтатилмайди» — деб айтилади билдирувда.
Transparency International халқаро ташкилотининг 2022 йилга кўра коррупциянинг даражаси бўйича рейтингида Қирғизистон 2021 йилдаги каби 100 баллнинг ичидан 27 балл олган. Бошқача айтганда 185 давлатнинг ичидан 140-ўринни эгаллаган.
Давлат охирги ўринга қанчалик яқин бўлса, коррупия даражаси шунчалик юқори эканини англатади.