Жалолобод: 34 ёшли йўловчи аёлни зўрламоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди

794

Жалолобод вилоятида 34 ёшли аёлни зўрламоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда 26 февралда «Клооп»га вилоят ЙХХНБнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, 23 февраль куни соат 01:30 атрофида аёлни уйига етказиш учун машинасига солиб,  у машинадан тушаётганда уни зўрламоқчи бўлган. Аёл машинадан тушганидан кейин ҳайдовчи уни икки марта автомобил билар урган.

Аёл тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Кейинроқ у ҳайдовчи устидан шикоят ёзган. Мурожаат асосида гумонланувчи сифатида Subaru русумли автомашина эгаси  қўлга олинди.

Айни вақтда автомашина жарима майдонига тўхтатилган ва ҳайдовчи тергов хизматига етказилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.