«2 миллион сом солиқ қарзингиз бор». Оддий қирғизларнинг бўйнига солиқларини илган фирибгарлар.

896
Иллюстрация: «Клооп»

Фирибгарлар Россиядан ўн миллион сомлик ёғоч ва тахта олиб келиб, солиғини оддий Қирғизистон фуқаросининг бўйнига илиб қўйган. Маълум бўлишича, бу фуқаро бундан жабр кўрган ягона шахс эмас.

2022 йил август ойида меҳнат миграциясида бўлган Апиза Кожобекова Қирғизистонга фарзандларини кўриш учун келган. Апиза осон ҳаёт кечирмайди: у кунига 12 соат, дам олмасдан, Россиядаги кийим-кечак бозорида ишлайди. Иш эрталаб соат 5 да бошланади.

Қирғизистонда уни дугонаси биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганлар билан таништириб, улар унга Қозоғистондан Қирғизистонга мева-сабзавотларни ташиш билан шуғулланишни таклиф қилишади. Бунинг учун Апиза хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, ҳужжатларни ўз ҳисобчисига ўтказиб бериши керак бўлган.

Аввалига Кожобекова иккиланган, аммо янги танишлари уни ойига 30 минг сомдан ҳақ тўлаб турамиз деб кўндиришган. Энг муҳими, улар унга фарзандларини Қирғизистонда қолдириб, энди Россияга ишлаш учун келиши шарт эмаслигини айтишган. Бу эса Апизанинг орзуси эди, шунинг учун у уларнинг таклифини қабул қилган.

Орадан тахминан бир ой ўтиб, аниқроғи, душанба куни эрталаб Апиза Кожобекова Ақси туман солиқ хизмати ходимининг қўнғироғидан уйғонади. У дам олиш кунлари Кожобекова Россиядан Қирғизистонга 17 миллион сомлик ёғоч олиб келганини хабар қилади.

«Мен сизга хусусий тадбиркорликни мева-сабзавот учун деб очиб бермаганмидим? Ёғоч-тахта қаердан чиқди?» — деб сўрайди солиқчи хавотирланиб. Айни вақтда у Апизани Солиқ хизматига тезда етиб келишни, чунки 2 млн сом қарз бўлиб қолганини айтади.

«Солиқ ҳақида эшитганимда, юрак хуружига дучор бўлишимга оз қолган. Ҳайрон бўлиб қолдим. Илгари менда микроинсульт бор эди. Бу сафар яна касал бўлиб қолдим», — деб ўша вақтдаги ҳолатини тасвирлади Кожобекова.

Шундан сўнг Кожобекова ўзига даромад таклиф қилган «шерикларини» қидира бошлаган, бироқ улар қочиб кетишган. Солиқ хизмати эса унга катта солиқ қарзи борлиги ҳақидаги хабарномаларни юбориб турган. Апиза иложсизликдан икки-уч йил тинимсиз ишласа ҳам,бегона бировнинг қарзини тўлаб қутилишни ўйлаб қолган. Аммо охир-оқибат у адвокат  Назгул Абилқосимовага мурожаат қилишга қарор қилди.

Қармоққа илинган яна бир қаҳрамон

Маълум бўлишича, Апиза каби жабрланган яна бир фуқаро бор экан. Қирғизистонда фаст-фуд, сомса тайёрлаб сотувчи ҳусусий тадбиркор Азиз Хусанов 2021 йили Россиядан 4,2 млн сомга ёғоч сотиб олган эмиш. Солиқ хизмати унга ярим миллион сомга қўшимча нарх солиғининг ҳисобини чиқариб берган, бу Азизга умуман кутилмаган бўлган, чунки у ҳеч қандай ёғоч сотиб олмаган эди.

Ҳужжатларга кўра ёғочларни Томск вилоятидаги «Арго» МЧЖси сотган. Хусанов Россиянинг Солиқ хизматига хат билан мурожаат қилиб, у ердан «Арго» компаниясининг директори Лиана Бадаляннинг оғзидан «Хусанов билан жисмоний шахс қатори шартномалар тузилганини, ёғочнинг пуллари нақд турда ҳайдовчилар орқали бериб юборилиб, товар-илова ҳужжатларга яна шу ҳайдовчилар имзо чекиб  туришганини» аниқлаган.

Шартномаларда ва уларга илова қилинган ҳужжатларда Азиз Хусановнинг товарларни олувчи сифатидаги маълумотлари кўрсатилган. Аммо баъзи бир номувофиқликлар бор эди. Масалан, Азиз Хусановнинг ҳозир яшамайдиган Қирғизистондаги манзили аввалроқ рўйхатдан ўтган манзил сифатида кўрсатилган. Шунинг учун у солиқчилардан ёғочни қайта ишлаш учун солиқ тўлаш зарурлиги ҳақида хабарларни олмаган - бу хабарлар эски манзилга юборилган.

Ўша вақтда Қирғизистоннинг Солиқ хизмати Хусанов улардан товар импорт қилишга рухсат олмаганини тасдиқлади, акс ҳолда у ёғоч импорт қила олмаган бўлар эди. Боз устига, Хусанов Россияга ёғоч ишлаб чиқарувчи бўлиш учун шартнома имзолаш учун бормаган, бора олмаган, чунки унга 2014 йилда қарздор сифатида мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланган эди – бу ҳақда чегара хизматидан хат турида берилган тасдиқнома бор.

Томск вилоятининг Солиқ хизмати «Арго»ни солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва эҳтимолий фирибгарлик учун текширишни бошлади.

Копперфильд ҳам ҳолва бўлиб қолади  

Бундай ғалати ҳолатлар нафақат Хусановнигина эмас, бошқаларнинг ҳам бошига тушган. Апиза Кожобековага ёғоч сотгани айтилаётган россиялик хусусий тадбиркор Алексей Жулдиков у билан ҳеч қандай шартнома тузмаганини, унга маҳсулот етказиб бермаганини айтмоқда. Бу юкларни Россиядан Қирғизистонга етказган ҳайдовчилар эса юк эгаси Кожобекова эмас, бошқа шахс эканлигини тасдиқлашди.

Ёғоч-тахта материаллари «Павловка» (Россия) – «Қорасув– автойўл» (Қозоғистон) – «Ақ-Тилек – автойўл»  (Қирғизистон) назорат-ўтказиш пунктларидан ўтгани рост. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятининг Даромадлар бўйича давлат департаменти ёғоч материалларини товар-транспорт иловаларини берди, у ерда ёғоч материалларини жўнатувчиси деб Алексей Жульдиков эмас, 14 рус компанияси ҳамда хусусий тадбиркорлар қайд этилган. Ушбу материалларни олувчилари ичида ҳам, ҳужжатларга кўра,  Апиза Кожобекова йўқ, аммо етти қирғиз компанияси ҳамда бир хусусий тадбиркор бор.

Россиядан келган ёғочларннги олувчилари

Аммо қизиқ томони шу ерда – Қозоғистоннинг «Қорасув – автойўл» назорат-ўтказиш пунктидан тахминан 600 метр узоқликда, Қирғизистоннинг «Ак-Тилек автойўл» назорат-ўтказиш пунктида Қирғизистон солиқ хизмати ходимлари негадир сирли сабабларга кўра, ёғоч материалларини олувчиси деб ўша компанияларни эмас, ҳеч нарсадан хабари бўлмаган Апиза Кожобековани қайд этишган. Шу билан бирга қирғиз ва қозоқ солиқчиларнинг ёғочларни ташиб келган оғир юк машиналар ҳақидаги маълумотлари бирдек, аммо жўнатувчилар билан олувчиларнинг маълумоти мос келмаяпти.

Жапар-толкач ва Рисқулбек Тайга

«Клооп» юк қабул қилувчилар ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқиб, баъзи компаниялар бир-бирига боғлиқлигини аниқлади.

Адлия вазирлигининг реестрида «Флауо групп»  компаниясининг телефон рақами қайд этилган. GetContact иловаси орқали смартфон эгалари ушбу рақамни номерди «Абдыжапар Бекташев», «Жапар Толкач», «Абдыжапар Таможня Талас» деб сақлашини аниқладик. «Толкач» деб бир нарсага ноқонуний йўл билан эришишга ёрдам берадиганлар айтилади.

Бундан ташқари, Солиқ хизматининг 2022 йилга кўра базасида мазкур органга 845 минг сом қарзи бўлган Бекташев Абдижапар Асқарбекович деган таласлик хусусий тадбиркор аниқланди.

Абдижапар Бекташев чегарада товар чиқаришга ёрдам берганини «Клооп»га тасдиқлади. Унинг айтишича,  «Флауо групп» акаси номига рўйхатга олинган ишхона бўлган, аммо у ёпилган, унга қадар компания деярлик ишламаган ҳам. У ўрмон материалларини «Флауо групп» ишхонасининг ҳужжатларини фойдаланиб, бошқа компания киргизганини айтмоқда.

«Товарни ким олиб кетганини билмаймиз, лекин жиноий иш очилгани учун биз [ўрмон материаллари учун] солиқ тўлаб, компанияни ёпмоқчимиз. Умид қиламизки, келажакда [ҳақиқий қарздорлар] билан ҳисоб-китоб қиламиз», — деди Бекташев «Клооп»га.

Яна бир юк олувчи «Фиш Фоод» компанияси асосчиси Данияр Жумадилов «Лумбер Кей Джи» компаниясига ҳам эгалик қилади. Бу ишхонанинг Адлия вазирлигининг базасида рўйхатга  олинган рақами GetContact’да «Рыскелди Директор Лумбер Кейджи», «Рыскулбек Тайга Кейджи», «Рыстай Гсм Толкач», «Рыскул Б-р Там-я», «Сресроссия Бывшсотрудник», «Лес Рыскул» ва «Сопровождение Без Проблем» деб сақланган. Биз бу рақам орқали қўнғироқ қилиб кўрдик, аммо ҳеч ким жавоб бермади – ўчиқ экан.

Lumber

Инглиз тилидан бу сўз «ўрмон материаллари» деб таржима қилинади 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон даромадлар департаменти маълумотларига кўра, «Тайга КейДжи» ҳамда «Срес Россия» компаниялари Апиза Кожобекова номига рўйхатдан ўтган Россия ўрмон материалларини олувчилар рўйхатига киритилган. Яъни, толкач Рисқулбек «Фиш Фоод» корхонаси орқали ўрмон материалларини реал қабул қилувчи корхоналар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

«Клооп» Россиянинг суд базасидан юк олувчиларнинг бири бўлган «Тайга Групп» фирмаси чиндан ҳам Россиядан ёғоч олганлиги ҳақидаги маълумотларни топди. Шунингдек, «Клооп» «Очиқ бюджет» порталидан ишхонанинг тўловларини текширди. Текширганда бу фирма билан бошқа ўрмон материалларини олувчи, қирғизистонлик тадбиркор Абдурахим Валиев боғлиқ экани аниқланди. 2022 йили у «Тайга Групп» учун солиқ ва суғурта тўловларини тўлаган экан. Валиев билан гаплашишнинг имкони бўлмади — унинг ҳам рақами ўчиқ бўлиб чиқди.

Аммо биз «Тайга Групп» компаниясининг асосчиси Чингиз Бакибаев билан гаплаша олдик. У «Клооп»га ўзи ҳам фирибгарларнинг қурбони эканини билдирди.

Бакибаевнинг сўзларига кўра, икки йил аввал унга Telegram орқали «божхонада иш» таклиф қилинган – автомобиль ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам бериш. Ҳар бир машина учун 1000 сомдан беришни ваъда қилишган. Ишга киришишдан олдин Бакибаев баъзи ҳужжатларга имзо чекиши керак эди. Бакибаев белгиланган вақтда нотариус ҳузурига бориб, бир даста ҳужжатларни ўқимай қўл қўйган, кейин иш таклиф қилган шахс ғойиб бўлган.

Вақт ўтиб, Бакибаев ўша кунни унутиб қўяди. Аммо ўтган қишда унга солиқ хизматидан қарздорлик борлиги ҳақида хабар келган. Бу хабарни ўқиган Чингиз унинг номига 20 миллион сом солиқ қарзи бўлган яна бир корхона – «Тулпар Гранд» МЧЖ рўйхатдан ўтганидан хабар топди. Бақибаев эса Солиқ хизматидан унинг номига рўйхатдан ўтган «Тайга Групп» ва «Тулпар Гранд» компанияларини кимдир ишлатиб юрганини эшитади.

Апиза Қожобекова ва Чингиз Бақибаевнинг айтишича, улар фақат зарар кўрган, «ҳамкорлардан» ёки «иш берувчилар»дан ҳеч қандай пул фойда олмаган. Аксинча, Кожобекова солиқ нотўғри ҳисобланганлигини исботлаш учун кўп вақт ва маблағ сарфлаган. Бакибаев эса ҳозир тергов ва харажатларга дуч келмоқда. Нима қилишини билмайди: Чингиз вақтинчалик кичкина уйда яшайди, адвокатга пули йўқ.

Бу каби ҳолатлар кўп

Адвокат Нургул Абилқасимованинг сўзларига кўра, у бу воқеанинг ҳақиқатини билиш учун барига ёлғиз югуриши керак бўлган: кўплаган ёзма мурожаатларни ёзиш, ҳужжатларнинг нусхаларини олиш учун Қозоғистонга, Россияга рўйхатдан ўтиш. Ўша саъй-ҳаракатлар натижасида Абилқасимова Қозобекова билан Хусанов Қирғизистонга ҳеч қандай ёғоч олиб келмаганини исботлай олган. Оқибатда мамлакатнинг Солиқ хизмати уларнинг бўйнидан бегона шахснинг қарзини олган.

Бироқ, аслида ўрмон материалларини ноқонуний олиб кириш бўйича жиноят иши якунига етмаган. Хусанов ва Қожобекованинг айтишича, бу ишда иштирок этаётган терговчилар бир неча бор ўзгарган.

Шунингдек, Апиза Қожобекова тергов давомида унга дугонаси бу воқеани бошида таништирган, кейин уни алдаб кетган чала таниш болалар 500 минг сом таклиф қилишганини айтиб берди. Улар ундан бир неча бор судга боришни сўрашган ва беш йилдан сўнг иш ёпилиб, ҳисобланган солиқлар бекор қилинишини ваъда қилишган (солиқ қарзлари бўйича чеклаш муддати 6 йил). Аммо бу сафар Апиза уларнинг гапларига ишониб, кўнмаган. Бундан ташқари, бу бошқа ҳийла бўлиши мумкин эди: катта миқдордаги солиқ тўлашдан бўйин товлаш жарима ёки қамоқ жазосига олиб келиши мумкин.

Ҳеч бир айби йўқ одамларга бегона одамларнинг миллионлик солиқлари илинган ҳолатлар Қирғизистонда кўп юз беради. Солиқ хизмати «Клооп»га билдиришича, 2020 йилдан 2023 йилнинг июль ойигача солиқ тўловчилардан Евросиё иқтисодий иттифоқига кирган мамлакатлардан товарлар импорти учун қўшимча нарх солиғини КНС) чегириш бўйича ҳолатлар бўйича 61 ариза-шикоят тушган. Унинг ичидан 19и умумий миқдори 47,6 млн сомни ташкил қилган ёғоч материалларининг импорти учун КНС билан боғлиқ. Ариза-шикоятларнинг учтаси бўйича солиқ тўловчиларнинг фойдасига қарор чиққан.

Шу билан бирга, бешта мурожаат товарнинг солиқ ушлаб қолинган шахслар томонидан эмас, балки бошқа шахслар томонидан мамлакатга олиб кирилгани билан боғлиқ. Бировнинг импортига алоқадор эмаслигини фақат икки киши исботлай олди.

Шундай қилиб, ёғочларни ким ташиган?

Қирғизистонга ёғочни ким ташигани ҳозиргача номаълум, аммо бу схема солиқдаги амалдорларнинг аралашувисиз амалга ошмаган бўлиши мумкин эди.

15 февралда МХДҚ Давлат солиқ хизматининг Панфилов тумани бўйича текширув ва жазолаш бўлимининг собиқ етакчиси Т.С Адучиев қўлга олинганини билдирган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Адучиев қайсидир тадбиркорлар билан ҳисоб-фактураларни сохталаштириб, «сохта компанияларни» ташкил қилган. Бу фирмалар ўз навбатида ЕОИИ давлатларидан «Чалдовар» назорат-ўтказиш пункти орқали Қирғизистонга товар ташиган. Бюджетга етказилган зарар 63 млн сомни ташкил қилган.

Адучиевнинг компаниялари Қирғизистонга қандай товарларни ташигани айтилмаган. Аммо унинг схемаси Апиза Кожобекова билан Азиз Хусанов жабрланган схемага жуда ўхшаш бўлмоқда.

Агар сиз ҳам товламачиларнинг қурбони бўлсангиз ёки шундан товламачилар ҳақида маълумотингиз бўлса, бизнинг почтага ёзинг: aruuke1@proton.me. 

Муаллифлар: Арууке Солтоной, Екатерина Резникова, Виктор Мухин