Боткенда  халқаро наркотик каналини ташкил қилишда гумонланиб бир фуқаро ва милициянинг лейтенанти ҳибсга олинди

702

«Тожикистон— Қирғизистон — Ўзбекистон» йўналиши бўйича халқаро наркотик каналини ташкил қилишда гумонланиб Боткен туманида яшовчи фуқаро ва унга ёрдам берган милиция лейтенанти қўлга олинди. Бу ҳақда 20 февраль куни МХДҚнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича режалаштирилган ишлар давомида 12 февраль куни Боткен—Ўш йўлида Қирғизистон фуқароси қўлга олиниб, уни текшириш чоғида қиймати 1 млн 800 минг сомни ташкил қилган 3 кг 996,7 грамм афғон «чарс» гиёҳванд моддаси топилган.

Жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш жараёнида Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш хизматининг Боткен вилояти бўйича бошқармаси ходими, милиция лейтенанти қўлга олинган. У давлат чегарасининг назоратга олинган ҳудудлари орқали гиёҳванд моддалар учун ҳақ тўлаш қатори хизмат кўрсатувчи транспорт воситасини ўтказишга кўмак кўрсатган.

Гумонланувчиларга «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш», «Жиноят иштирокчиларининг турлари» моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўш шаҳар суди томонидан Жиноят қидирув тергов изоляторига 5 мартгача қамоққа олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.