Ўш шаҳрида гиёҳванд моддаларни сотувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Улардан жами 6 килограмм 44 грамм гиёҳвандлик моддаси олинган. Бу ҳақда «Клооп»га 13-февралда Ўш ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, ўтган йилнинг декабрь ойидан буён Ўш шаҳрининг бир неча аҳолиси наркотик истеъмол қилгани учун қўлга олинган. Улар кўрсатмаларида гашиш гиёҳвандлик моддасини шаҳарда яшовчи номаълум шахсдан олишларини айтишган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов жараёнида 28 ёшли гумонланувчининг исми-шарифи аниқланиб, у қамоққа олинган. Шунингдек, у билан бирга икки нафар яшовчи гиёҳванд моддаларни сотишда гумонланиб ҳибсга олинган. Улардан сотиш учун тайёрланган оз миқдорда наркотик моддалар олинган.
Бундан ташқари, 5 февраль куни ички ишлар органларига Ўш шаҳрида гиёҳванд моддалар тарқатаётган фуқаро ҳақида маълумот келиб тушган. Аниқланишича, гумонланувчи Новқат туманида яшовчи 29 ёшли фуқаро бўлиб, унинг вақтинчалик яшаш жойини кўздан кечириш чоғида 5 килограмм 906 грамм гашиш моддаси топилган.
Ҳозирда жиноятга алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.