ИИВ журналист Али Эргешев «безорилик» гумони билан қўлга олинганини билдирди

611

13 февралда ИИВ матбуот хизмати «Клооп»га эркин журналист, «Эл билсин» лойиҳаси муаллифи Али Эргешев ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Маълумотларга кўра, у 2023 йилнинг май ойида безорилик ҳодисаси бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида ҳибсга олинган. Жалолобод шаҳар суди қарори билан ҳибсга олинган.

ИИВ Эргешевга нисбатан «Безорилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қидирувда бўлганини таъкидлади. Милиция ходимларининг қўшимча қилишича, у «Манас» халқаро аэропортидаги шахсларни юзидан танувчи видеокузатув камералари ёрдамида қўлга олинган.

Бундан олдин Али Эргешев Инстаграмдаги саҳифасида сурат ва видеоларни эълон қилиб, хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинганини айтган эди. Бу ҳолат унинг журналистик фаолияти билан боғлиқлигини ва қонунни бузмаганини таъкидлаган.

«Ҳуқуқ-тартибот идоралари “қидирувда экансиз” деб айтишди. Ажабланарлиси шундаки, бундан олдин ҳеч ким бу ҳақда хабар бермаган. Улар ҳибсга олиш ҳақида гапиришди. Уларнинг айтишича, эҳтиёт чораси "қамоққа олиш" экан. Бу бевосита журналистик фаолиятимизга боғлиқ. Биз ҳеч қандай қонунбузарлик қилмаганмиз, фақат ноқонуний ҳаракатларни кўрсатганмиз», — деган у.

Али Эргешев — Ютубдагы «Эл билсин» лойиҳасининг муаллифи. У мамлакатдаги кафеларнинг санитария ҳолати, давлат муассасалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳақида видеолавҳалар эълон қилиб келган. Каналнинг 127 000 дан ортиқ обуначиси бор.