Боткен: Блогернинг мурожаатидан кейин вилоят касалхонасининг туғруқхона бўлими таъмирланди

321

5 февралда блогер Батмакан Жолболдуева Боткен вилоят қўшма касалхонасининг туғруқ бўлимида деворлар кўкариб, шароити ёмон эканини айтиб чиққандан кейин таъмир ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Жолболдуева фейсбукдаги саҳифасига ёзди.

Таъмирдан ўтган касалхонанинг бўлими. Сурат: Батмакан Жолболдуева

Бунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Клооп»га блогер тарқатган суратлар ўтган йили тасвирга олинганини, ўшандан бери бўлимлар таъмирдан чиқарилганини билдирган эди.

Аммо Батмақан Жолболдуева суратлар жорий йили 4 февралда олинганини тасдиқлаган.

Кейинчалик Боткен вилоят касалхонасидан блогернинг айтганларини инкор қила олишмаган. Касалхонанинг директори Талант Абдрашитов «Клооп»га мазкур бинога 55 йил бўлганини ва 2023 йилдан бери «кўплаган таъмир ишлари олиб борилганини» билдирди.

«Касалхонанинг асосий 2 қаватли биноси 1978 йили, 3 қаватли биноси 1981 йили, юқимли касалликлар бўлими эса 1968 йили қурилиб фойдаланишга топширилган. Капитал таъмир қилинмагунча, ямаган билан қайта нурайверади. Нураган сари таъмир ишларини қилиб турамиз», — деди Абдрашитов.