2023 йили республикада аёлларга нисбатан 8340 та жиноий иш қўзғалди, бу ўтган йилгига қараганда 3159 тага кўп. Бу ҳақда 31 январда Бош прокурор Курманкул Зулушев матбуот анжуманида билдирди.
Маълумотга кўра, уларнинг ичидан 3867 жиноят иши суд маҳкамасига ўтказилиб, 2120 ишни кўриш қисқартирилган. Уларнинг ичидан 1574 иш бўйича тергов тўхтатилиб, ҳозирда 779 жиноят иши бўйича тергов давом этмоқда.
«Вояга етмаган болаларни, аёлларни, ногиронларни ва катта кекса одамларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда», — деди Зулушев.
Шунингдек, у прокуратура органлари болаларни ва аёлларни ҳимоя қилиш соҳасида назоратни кучайтириш бўйича тегишли чоралар кўрилишини қўшимча қилди.
2022 йили Қирғизистонда аёлларга нисбатан кўрсатилган зўравонлик бўйича жами 6580 та жиноят иши қўзғалган. Бу кўрсатгич 2021 йилга қараганда 4290 тача камайган.
Уларнинг ичидан 2079 та жиноят иши судга ўтиб, 1937 та иш қисқартирилган. 1305 та иш эса тўхтатилган бўлса, 478 та иш бир муҳокамага бирлаштирилиб, 781 та иш тергов қилинган.
Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик
2022 йили дастлабки ўн ой ичида Қирғизистонда оиладаги зўравонликдан 15 та аёл вафот этган. Жами шу оралиқда 8440 та оиладаги зўравонлик факти қайд этилган.
ИИВнинг маълумотига кўра, 2021 йили республикада 10 мингдан ортиқ оиладаги зўравонлик факти қайд этилган. Бу 2020 йилга нисбатан 12%га кўп.
Зўравонликдан кўпроқ аёллар жабр кўради. Уларнинг аксарияти, милицияга ариза билан мурожаат қилмаганлиги учун қайд этилмайди, инобатга олинмай қолиб кетади. Ўша вақтда ҳуқуқ ҳимоячилар аёлларга нисбатан зўравонликнинг масштаби ҳуқуқ-тартибот органлари берган рақамлардан анча фарқ қилади деб ҳисоблашади. Бунга бир томондан муаммога кўз юмиш ҳам сабаб бўлади.
Тажовузкорни қонун доирасида жазолаш жуда қийин — аксарият жиноий ишлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиниши билан чекланади. Шунинг учун суд жавобгарлигига тортилмаслиги билган тажовузкор аёлни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин.
Доимо бўлиб турган оиладаги зўравонлик аёлларнинг турмуш ўртоғи, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одами ёки собиқ шериги тарафидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемицид деб аталади.
Агарда сиз эрингиз ёки нотаниш одамнинг зўравонлигига учрасангиз, ёрдам олиш учун милиция ходимларига ва республика ҳудудларидаги кризис марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.