Бишкек шаҳрида МХДҚга қарашли №7 «Алтин балалиқ» мактабгача таълим бериш муассаси очилди. Бу ҳақда 30 январда махсус хизматдан билдиришди.
Маълумотга кўра, 220 ўринли болалар боғчаси барча шароитлар яратилиб, керакли жиҳозлар билан жиҳозланган.
Махсус хизматдан мактабгача таълим муассасасининг қурилиши президентнинг резерв фондидан молияланганини таъкидлашди.
Бу ҳақда хавфсизлик идораларининг ходимлари учун қурилган бино эмас.
Ўтган йили июль ойида Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида МХДҚга қарашли «Ақ илбирс» болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва дам олиш маркази фойдаланишга топширилган. Марказнинг 120 кишилик ётоқхонаси, кутубхонаси, 100 ўринлик кинотеатри, машғулот зали, кичик футбол майдончаси, спорт майдончалари, икки ҳовуз ҳамда ошхонаси бор.
Бундан ташқари ўтган йили 29 июнда президент Садир Жапаров Иссиқкўлда МХДҚга қарашли «Айкўл» болалар соғлиғини мустаҳкамлаш марказининг очилишига қатнашган. Марказ 240 болага мўлжалланган.
2022 йили эса сентябрнинг бошида МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев мамлакат бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг элликка яқин янги биноси қурилганини айтган. Аммо шундан бери ҳукумат МХДҚ билан Чегара хизмати учун бошқа яна бир қатор объектларни очган.
Муаллиф: Улуш Сайпидинова