Ўш шаҳрида 19 ёшдаги йигитдан қўрқитиб 20 минг сом пул талаб қилиб юрган 40 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда 29 январда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, 22 январда Ўш вилояти Қорасув туманининг 19 ёшли турғини ариза билан мурожаат қилган. Аризада у 18 январда 40 ёшли шахс қўрқитиб пул талаб қилаётганини билдирган.
Мазкур факт бўйича «Таҳдид билан талаб қилиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, гумонланувчи жабрланувчидан 20 минг сом пул олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Муаллиф: Айдана Сабидиллаева