Ички кийим бўлмаганига шукур. Нима учун байроқни янгилашди?

365

Нима учун ҳукуматга айнан ҳозир байроқни алмаштириш керак бўлганининг турли фаразлари бор. Айримлари тўлқинли нурларнинг ўрнига ҳозирги «қаҳрли тиконлар» авторитар режимга кўпроқ мос келади деса, бошқалари — байроқ бошқа муҳим бир нарсадан чалғитади деб ҳисоблашади. Бироқ энг ошкора изоҳ бошқа нарсада. Амолдорлар ўзлари ҳам чалкашиб кетаётган байроқнинг редизайни — бу Садир Жапаров Қамчибек Ташиев иккиси мамлакатда ҳеч кимни тингламай, қаршиларни қўрқитиб-ҳуркитиб, истаганини қила олишини кўрсатиш бўлиб ҳисобланади. 

Материал «Фикр» рубрикасида эълон қилинди. Мақолада муаллифнинг шахсий фикрини ёритади. 

«Бунга қадар ҳам жамоатчиликда ҳозирги байроғимизни  кунгабоқарга ўхшатган [...] фикрлар кўп айтилиб келган», — деган октябрда президент Садир Жапаров янги байроқ ҳақидаги қонун лойиҳасини қўллаб. Унинг айтишича, байроқни кунгабоқарга чет элликлар ҳам ўхшатган, ундан кўра уни, чет давлатлардан камроқ қарам бўлиш учун ўзгартириб қўйган афзал. Ростдан ҳам байроқ масаласини ўлкада кузгача ҳеч ким фаол «кўтармаган», унинг ўзгариб кетгани эса жамоатчиликда умуман кутилмаган бўлди.
Расмий турда янги байроқ ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига Жогорке Кенешнинг етакчиси Нурланбек Шакиев билан депутат Улан Примов олиб чиққан. Бироқ қонун иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинаётганда парламентнинг ўзида ҳам муҳокама бўлмаган, Шакиевнинг Фейсбукдаги постига ёзилган танқидий фикрлар эса яширилган. Шундан кейин Қурултойда Садир Жапаров байроқни ўзгартиришнинг Шакиевга ўзи таклиф қилганини тан олди. Чунки аввал, обрўли бир жездеси: уч чамбаракали байроқ нотўғри эканини, ундай байроқ ўлим-етимда қўйилганини айтган экан.  

Жапаров билан Ташиевга бундай ғалати ва чиқими катта лойиҳам нимага керак бўлганини тахмин қилишдан бошқа иложинг йўқ. Кимдир бири ҳукумат муҳим нарсадан халқнинг эътиборини чалғитиш деб ҳисоблайди. Яна бири, президент қайсидир бир вақтда ҳукуматни мумиёни кўмишга, энди бундай байроқни ўзгартиришга кўндирган бир «эзотерик душманларнинг» таъсирида  қолганини айтади.   

Аммо бари биз ўйлагандан ҳам оддий деб ҳисоблайди депутат Дастан Бекешев. «Биз доимо қандайдир бир назарияларни қидираверамиз, аммо бизда сиёсат иккига икки дегандек холос. ОАВга қарши қонун керакми — қабул қилиб қўйишади. Нотўғри нимадир дедингми — қамаласан. Бизда ҳеч ким мураккаб стратегия ўйлаб топиб ўтирмайди», — деди Бекешев «Клооп»га. 

Уни чиндан ҳам қабул қилишдими? 

Ҳозирда медиажамоатчилик қарши чиқаётган ОАВ ҳақидаги қонун лойиҳаси, ҳозир парламентнинг қаровида турибди. 

 «Жапаров байроқни референдумсиз ёки жамоатчилик билан узоқ муҳокама қилмасдан ўзгартирди, чунки у шундай қила олади, деб ҳисоблайди Карнеги жамғармасининг Марказий Осиё бўйича эксперти Темур Умаров. Қирғизистоннинг бош рамзи шу қадар тез ва муаммосиз алмаштирилгани Марказий Осиё стандартлари билан солиштирганда, яқинда ички сиёсий динамикага тўлиб кетган мамлакатда Жапаров ҳокимиятни муваффақиятли мустаҳкамлаб олганининг далолатдир», — деди у.

Бу ҳақда сўлчи «Киргсоц» блогининг муаллифлари ҳам айтишмоқда. Улар байроқни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни митингларни тақиқлаш, асосий фуқаролик ҳуқуқларини чеклаш, Россиянинг «Хорижий агентлар» ҳақидаги қонунидан шоша-пиша кўчирилган «ОАВ ҳақида»ги ва «Нотижорат ташкилотлар ҳақидаги» қонунларини ишлаб чиқиш билан тенглаштирмоқдалар.  Бу «халқ фикрига нисбатан энг провокацион ва ҳақоратли муносабат, элита ҳар куни шу байроқ остида яшаётган жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжларидан узоқлашганини кўрсатувчи қарор», деб ёзган улар.

 Бу ҳақиқатга яқинроқ, чунки янги байроқ танқидчиларига мутлақо асоссиз босим ўтказилди. Кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Жоламан Шаршенбековни шахсан МХДҚнинг раҳбарининг ўзи таҳдид қилган. Блогер Мирлан Маратбек ўғлини эса Иссиқ-Отанинг МХДҚ ва Кант милициясининг бутун бир бригадаси бориб қўлга олган. «Мабода бирор нарса бўлсанг, фарзандларингни ким қараб, катта қилади?" деб айтиб берди блогер уларнинг сўзларини  «Клооп»га. Социал-демократ Алга Қиличов ва унинг тарафдорлари МХДҚнинг «суҳбатига» чақирилиб, у ердан уни уриб-сўкиб, куч қўлланиб, қамоққа олиш таҳдиди бўлганини айтишмоқда. Эски байроқни ҳимоя қилиб, митинг ўтказган фаол Афтандил Жоробеков икки ойга қамалди.

Энди Жапаров ва Ташиев шунчалик кучга эгаки, улар мамлакатга ҳар қандай нарсани мажбурлаши мумкин.  гўшт еманглар, тоққа чиқиб чанғи тепинглар деб қўя олади. Йўловчиларни автобусда қўшиқ айттириб ҳам қўя олади. Ҳар бир юз йигирма беш кишидан бирини қамаб, сўнгра уларнинг ҳаммаси ўзларини чойнак сими билан осилиб ўлди деб қўйишаверади ҳам. Аммо бу сафар улар афтидан яхши кайфиятда бўлганиданми, бор-йўғи ўзларининг қудратли эканини кўрсатиш учун байроқни ўзгартириб қўйиш етарли деб қарор қилишганга ўхшайди. Қуёш нури қанча бўлиши - 39 ёки 40ми муҳим эмас.  «Қирқ» деб айтилдими — демак, қирқ бўлади, агар ҳисоби чиқмаса, МХДҚ тушунтириб қўяди.  

«Мен ҳазиллашиб, “Яна ҳам Худога шукр, бировнинг ички иштонини илиб, бу сизларга байроқ бўлади деб қўйишгани йўқ” деб ҳазил қиламан», — дейди Дастан Бекешев. Аммо шундай қилишлари ҳам мумкин эди.