Тўқмоқда 15 млн сомдан ортиқ маблағ эвазига солинган асфальт йўл бузила бошлади

334

Ўтган йили ноябрда Тўқмоқ шаҳридаги Слободская кўчасига тўшалган асфальт йўл бузила бошлади. Шаҳар аҳолиси йўлнинг сифати ёмон эканидан норозилик билдиршмоқда. 

«Турмуш» нашри эълон қилган видео лавҳада турғунлардан бири 15 млн сомга тўшалган асфальт ҳозирдан бузилиб, чуқурлар пайдо бўлганини айтади. 

«Асфальт йўл бутунлай майдаланиб кетган, сифати жуда ёмон. Чуқурликлар ва ёриқлар пайдо бўлган. Мана сизларга янги асфальт йўл ва кўчага сарфланган 16 миллион сом», — деб норози бўлди видео муаллифи. 

Тўқмоқ шаҳар мэрияси йўлни таъмирлаш ишларига шаҳар бюджетидан 15 млн 288 минг 114 сом бўлинганини билдирди. Маълумотга кўра, йўлни таъмирлаш учун тендерни «Автодорстрой Групп» компанияси ютиб олиб, 2023 йили 1 октябрдан бошлаб 17 ноябргача асфальтлаш ишларини олиб борган

Слободская кўчасининг узунлиги 1450 метрни ташкил қилса, эни 6 метрни ташкил қилади. У ерга умумий қалинлиги 6 сантиметрни ташкил қилган асфальт тўшалган. 

«Янги асфальтланган йўлда диаметри 20 сантиметр бўлган чуқур шаклида асфальтнинг бузилган ери аниқланди. Мэриянинг ва йўл-техника назорат хизматининг вакилларидан иборат комиссия бу камчиликни қайд этиб, асфальтлаш ишини олиб борган ишхонага билдирди. Йўлнинг бошқа томонидан камчилик топмаганмиз. Бизнинг келишув бўйича уч йилгача шундай камчиликлар пайдо бўлса, биз таъмирлаб беришга масъулмиз», — деб айтилади баёнотда.  

Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги 2023 йилнинг октябрь ойида Чуй вилоятида асфальт тўшалган йўлларнинг рўйхатини эълон қилган

Бош саҳифадаги иллюстратив сурат.