Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аввал марҳум криминал Қамчи Колбаевга тегишли бўлган иккита машина махсус хизматга ўтказиб берилгани ҳақида Давлат мулкини бошқариш агентлигининг маълумотини инкор қилди. Бу ҳақда махсус хизматдан 19 январда билдиришди.
МХДҚ махсус хизматнинг қарамоғида «машиналар етарли эканини ва Колбаевнинг машинасига эҳтиёж йўқлигини билдириб, асоссиз маълумотларга ишонмасликка ҳамда фақат давлат органларининг расмий маълумотларига эътибор қаратишга» чақирди.
«Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғиз Республикасида тартибсизликларни, можароларни ва тартибсизликлар келиб чиқаришга йўналтирилган бундай ёлғон, провокацион маълумотларни тарқатгани учун тегишли жавобгарликни яна эслатишга мажбур», — деб айтилади билдирувда.
17 январда марҳум криминал Қамчи Колбаевга тегишли бўлган иккита машина махсус хизмат ҳисобига ўтганини 24.kg нашри Давлат мулкини бошқариш бўйича агентликка таянган ҳолда ёзган.
Унда қиймати 1,15 млн сомни ташкил қилган 2019 йилги Kia Rio X-Line МХДҚга, баҳоси 25,5 млн сомни ташкил қилган 2017 йилги Mercedes-Benz S600 эса Президентнинг иш бошқармасига ўтганини маълум қилишган.
Колбаевнинг ўлдирилиши
Криминал Қамчи Колбаев 4 октябрда МХДҚнинг қўлга олиш операцияси чоғида ўлдирилган. Қонундаги ўғри қўлга олиш вақтида «қуролли қаршилик кўрсатганлиги учун» ўқ отиб «йўқ қилингани» айтилган.
Кейин махсус хизматдан «криминал империя»нинг масштабини айтишган. Муассасанинг маълумоти бўйича, Колбаевнинг ноқонуний йўл билан олинган барча мулкининг дастлабки баҳоси 1 млрд АҚШ долларни ташкил қилади, улар ҳибсга олинди. МХДҚ уларни давлат даромадига ўтказишини билдирган.
Колбаевнинг ўлимидан сўнг МХДҚ жиноий гуруҳларни қўлга олиш ишларини кучайтирган. Октябрь ойи бошидаёқ махсус хизмат Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳини 40дан ортиқ фаол аъзоси билан лидерлари қўлга олинганини билдирган. Қўлга олинганлар орасида тадбиркорлар, собиқ депутатлар, давлат ходимлари ҳам бор.