Боткен вилоятининг Лайлак туманида аёлига зўравонлик қилганликда гумонланган 34 ёшдаги турғун қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 19 январда Боткен вилоят ИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, Ак-Арик қишлоғининг 31 ёшдаги турғуни милицияга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, эри спиртлик ичимлигини ичиб, маст ҳолатда уриб-тепиб, зўравонлик кўрсатганини билдирган.
Бу факт бўйича «Калтаклаб қийнаш» моддаси асосида жиноий иш қўзғалиб, гумондор вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди.
Жабрланувчига ҳимоя ордери берилди ва тегишли экспертизалар тайинланди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
2023 йили Боткен вилоятига қарашли Қадамжой тумани ҳудудида оиладаги зўравонликнинг 126 ҳолати қайд этилиб, барчасига ҳимоя ордери берилган. Бундан ташқари, Боткен тумани ҳудудида ўтган йили 12 ой ичида зўравонликнинг 55 ҳолати қайд этилиб, уларга ҳам ҳимоя ордери берилган.
Ҳимоя ордери — бу агарда бир шахсга нисбатан зўравонлик кўрсатилган бўлса, унда ИИВ зўравонликка учраган одамга яқинлашмасин деб, зўравонлик кўрсатган шахсга ҳимоя ордери деб номланган ҳужжат беради.
Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик
Қирғизистонда йил сайин оиладаги зўравонликнинг минглаб ҳолати қайд этилиб, жабрланувчига берилган ҳимоя ордери сони кўпаймоқда. Сўнгги уч йил ичида республикада ҳимоя ордерини олган 8,5 мингдан ортиқ одам қайд этилган.
Тажовузкорни қонун доирасида жазолаш жуда қийин — аксарият жиноий ишлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиниши билан чекланади. Шунинг учун суд жавобгарлигига тортилмаслиги билган тажовузкор аёлни ўлдириб ҳам қўйиши ҳам мумкин.
«Клооп» журналистларининг Қирғизистондаги фемицид ҳақида тадқиқотлар кўрсатишича, доимий бўлиб турган оилавий зўравонлик аёлларнинг эрлари, турмуш ўртоқлари ёки собиқ шериклари томонидан ўлдирилишига олиб келади.
Аёлларнинг турмуш ўртоғи, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одами ёки собиқ шериги тарафидан ўлдирилиши фемицид деб аталади.
2023 йилнинг октябрида Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексида (WPS Index) 177 давлат орасида 95-ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич Қирғизистон кетма-кет иккинчи йил Марказий Осиё минтақасидаги аёллар учун энг хавфли давлатга айланганидан далолат бермоқда.
Шунга қарамай, айрим расмийлар оиладаги зўравонлик мамлакатда кам учрайдиган ҳодиса, деб ҳисоблайди. Масалан, Президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков. У зўравонликларнинг кўпайиши ҳақидаги статистик маълумотларни «манфаатдор томонлар сиёсати» деб атаган.