Бишкекка яқин ерда вертолёт қулади. Бир киши ҳалок бўлиб, 10 нафари касалхонага етказилди

224
Қулаган вертолёт. Сурат: Kaktus

17 январда Бишкек четидаги Достук қишлоғига яқин ерда Ми-8 ҳарбий вертолёти қулади. Маълумотни «Клооп»га Мудофаа вазирлигидан тасдиқлашди.

Билдирувда вертолётда жами 11 киши бўлгани айтилади. Улардан бири вафот этиб, 10 нафари касалхонага етказилди. Тўрт нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники қаноатлантирарлик деб баҳоланмоқда.

Sputnik нашри Мудофаа вазири Бактибек Бекболотовга таяниб, вафот этган киши киши экипаж командири эканини ёзди. Унинг айтишича, воқеа бўйича жиноий иш қўзғалди.

Вазирликдан вертолёт ўқув машғулотлари вақтида авария ҳолатида қўнишга мажбур бўлганини таъкидлашди. Ҳарбий вертолёт соат 10:55да «Фрунзе-1» авибазасига қулаб тушган.