ЖК спикери Шакиев Қирғизистонда ОАВга босим йўқ деб ҳисоблайди

199

Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев Қирғизистонда сўз эркинлиги бор эканини, ОАВга босим бўлиб, ҳақоратланмоқда, деганларга қўшилмаслигини билдирди. Бу ҳақда сиёсатчи парламентдаги йиғилиш чоғида айтди.

«Барча нарсанинг чегараси бўлади, энг биринчи — жавобгарлик бўлиши керак. Бунинг барчаси қайсидир четдан молиялаштирилган ташкилотлар, [улар] Қирғизистоннинг бугунги барқарорлигига, иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмай қўймайди. Зеро, кўплаб журналистика ниқобини кийган блогерлар туфайли мамлакатда ҳар қандай фикрлар бор. Бизда сўз эркинлиги бор.[…] Мен собиқ журналист сифатида менинг шаънимга айтилган танқидларга қарамасдан бировни [журналистни] судга бермаганман. Биров билан ҳам судлашмаганман. Мен сўз эркинлигини ҳимоя қиламан. Лекин масъулиятсиз муомала жазоланиши керак», — дейди Шакиев.

Шунингдек, у «ОАВ ҳақидаги» янги қонунни қабул қилиш кераклигини, сабаби ҳозирги қонунга 30 йилдан ошганини, ундан бери сайтлар, интернет ва бошқа кўплаб маълумот манбаалари пайдо бўлганини билдирди.

Бундан ташқари, Шакиев депутат Дастан Бекешевнинг Temirov live’нинг ИИВ бошчиси Уланбек Ниязбековнинг фаолияти тўғрисида тайёрлаган материали бўйича комиссия тузиш таклифини қўлламаган.

«Кейин одамлар чиқиб гапириб, айтиб қўйсагина унинг орқасидан комиссия тузавериш тўғри эмас, деб ўйлайман. Депутатлар бундай майда-чуйдага аралашмаслиги керак. Агарда бир сиёсатчи ёки давлат ходими шунақа фикрларни айтса, албатта, унда комиссия тузсак бўлади», — деб сўзини тугатди Шакиев.

16 январь куни эрталаб милиция Temirov Live ва «Айт Айт Десе» лойиҳасининг ҳозирги ва собиқ ходимларини уйини тинтув қилган. Жами 11 журналист уйлари тинтув қилиниб, қўлга олинган, шунингдек уларнинг смартфон ҳамда ноутбуклари мусодараг қилинган.

ИИВ ходимлари Temirov Live’ идорасига ҳам муҳр босиб, у ердан ҳам техника ва ҳужжатларни олиб кетишган.

Temirov Live  «Айт Айт Десе» лойиҳасининг ҳозирги ва собиқ барча 11 нафар ходими «Оммавий тартибсизликларга чақиришда» гумонланмоқда. Улар қўлга олиниб, 48 соатга вақтинчалик сақлаш изоляторига киргизилган.

15 январда МХДҚнинг ходимлари 24.kg ахборот агентлигининг Бишкекдаги идорасида тинтув ўтказиб, техниканинг барчасини олиб, идорани муҳрлаб кетишган. Шунингдек, агентликнинг етакчилигини ҳам махсус хизматга сўроққа олиб кетишган. Давлат қўмитаси тинтув «Урушни тарғиб қилиш» моддаси бўйича жиноят ишининг асосида ўтказилганини билдирган. 24.kg‘нинг раҳбарияти бу ишга гувоҳ сифатида ўтмоқда.

Бир неча халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳукуматни журналистларга нисбатан жиноий таъқиб қилишни тўхтатишга чақирган. Ҳужжатда ОАВга нисбатан жиноят ишлари Қирғизистонда сўз эркинлигига қарши кучайиб бораётган кампания доирасида қўзғалгани, балким, бу «мустақил ахборот воситалари орасида қўрқув ҳавосини кучайтириши» таъкидланган.